Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Остонада 8 ноябрь куни КХШТ саммити бўлиб ўтади

Остонада 8 ноябрь куни КХШТ саммити бўлиб ўтади

Фото: «РИА Новости»

Шу йилнинг 8 ноябрь куни Остона шаҳрида Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Кенгашининг давлат раҳбарлари даражасидаги сессияси бўлиб ўтади.

«8 ноябрда куннинг биринчи ярмида Остона шаҳрида КХШТ ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши, куннинг иккинчи ярмида эса давлат раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтади», – дейилади Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматида.

Маълумот учун, КХШТга Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон давлатлари аъзо.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг