Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўтган 5 ойда табиий газ қазиб чиқариш режага нисбатан 99,4 фоиз, газ конденсати 107,5 фоиз ва нефт 108,4 фоизни ташкил этди

Ўтган 5 ойда табиий газ қазиб чиқариш режага нисбатан 99,4 фоиз, газ конденсати 107,5 фоиз ва нефт 108,4 фоизни ташкил этди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси бошчилигида кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Видеоселектор «Ўзбекнефтгаз» АЖ тизимидаги ташкилотлар ва корхоналар томонидан 2020 йилнинг ортда қолган 5 ойи давомида бажарилган ишлар ва келгусидаги режаларга оид масалаларга бағишланди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев карантин қоидаларига риоя этилиши бўйича барча корхоналарнинг раҳбарлари шахсан жавобгар эканлигини айтди ва барча бирдек унга амал қилиши борасида топшириқлар берди.

Шунингдек, ортда қолган 5 ой мобайнида табиий газ қазиб чиқариш 14 123,7 млн.куб.метрни, ёки режага нисбатан 99,4%ни (ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 100,5%) ташкил этгани, газ конденсати – 609,6 минг тоннани, ёки 107,5%ни (ўсиш суръати 98,2%), нефть – 86.3 минг тоннани ёки 108,4%ни (ўсиш суръати 98,3%) ташкил этгани айтилди.

Шу ўринда, Қашқадарёдаги вилоятидаги Сомонтепа конида 33 километр узунликдаги газ қувурининг фойдаланишга топширилганлиги табиий газ қазиб чиқаришни кунига 1 млн. куб. метрга ошириши алоҳида таъкидланиб, бу қурилишни амалга оширишда ўзининг ҳиссасини қўшган ҳар бир ходимга миннатдорчилик билдирилди, уларни рағбатлаштириш кераклиги бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Мазкур йўналишдаги тадбирларни, хусусан Газли минтақасида «Учқир» газ сиқув компрессор станциясини қуриш ишларини нихоясига етказиш зарурлиги билдирилиб, мутасадди рахбарларга буни қаттиқ назоратга олиш бўйича топшириқлар берилди.

Бошқарув раиси тизимда ҳали қатор камчиликлар мавжуд эканлигини айтиб, «Ўзбекнефтгаз» АЖни иқтисодий соғломлаштириш борасида керакли ютуқларга эришилаётганини ҳам алоҳида қайд этди. Жумладан, дунёнинг энг йирик аудитор-консалтинг компанияларидан бири бўлган «Ernst & Young» билан ҳамкорликда қилинган ишлар шулар жумласидан эканлиги эътироф этилди. Жумладан компания томонидан жамиятнинг 2016-2017 йиллар учун халқаро молиявий хисоботининг якунлангани ижобий бахоланиб, 2018-2019 йиллар ҳисоботини хам жадаллаштириш лозимлиги таъкидланди.

Бундан ташқари ушбу видеоселекторда Бухоро ва Чиноз нефтни қайта ишлаш заводлари қувватларидан фойдаланиш 73,1%ни, ёки режага нисбатан 105,3%ни (ўтган йил даврига нисбатан 103,3%) ташкил этгани ҳам соҳада салмоқли ўсиш даври бошланганидан дарак бериши мисол тариқасида айтиб ўтилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан 2020 йилнинг 5 ойи давомида нефть ва газ маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича автобензин ишлаб чиқариш 329,3 минг тоннани, ёки 114,1% (ўсиш суръати 121,2%), дизель ёнилғиси – 302,3 минг тонна, ёки 92,2% (96,8%), суюлтирилган газ – 262,0 минг тонна, ёки 101,2% (96,1%), полиэтилен – 55,4 минг тонна, ёки 111,1% (100,0%) ташкил этгани таъкидланди.

Йил охирига қадар барча нефт базаларида автоматлаштирилган ҳисоб юритилишини йўлга қўйиш мақсадида раҳбарларга тегишли кўрсатма берилди.

Инвестицияларни ўзлаштириш 529,8 млн.доллар, ёки режага нисбатан 104,9% инвестициялар ўзлаштирилди, шундан тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари ва кредитлари – 58,3 млн.доллар ёки 101,7% ташкил этгани ҳам қўлга киритилган ютуқлар қаторида санаб ўтилди.

Шундай бўлса-да, Бошқарув раиси тизимда ҳамон коррупциядан қутула олмаётган, корхона ва давлат манфаатларини ўз манфаатидан устун қўя олмаётган раҳбарлар борлигини кескин танқид қилди.

Видеоселектор якунида эса, 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида «Ўзбекнефтгаз» Аж олдига қўйилган вазифаларни бекаму-кўст бажариш, режадаги натижаларга эришиш учун барча бирдек ҳаракат қилиши бўйича алоҳида топшириқлар берилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг