Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Охирги 7 йилда мамлакат бўйича 8 мингдан ортиқ маҳалланинг электр таъминоти яхшиланди – таҳлил

Охирги 7 йилда мамлакат бўйича 8 мингдан ортиқ маҳалланинг электр таъминоти яхшиланди – таҳлил

2017 йилдан буён Ўзбекистонда энергетика соҳасида самарадорликни ошириш, инфратузилмани модернизация қилиш ва бозор механизмларига ўтишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 2017 йилдан 2024 йилгача бўлган даврда соҳасининг норматив-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлашга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди, жумладан, 8 та қонун, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг 90 тадан ортиқ ҳужжатлари қабул қилинди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилларига кўра, мамлакатда электр энергияси ишлаб чиқариш 38 фоизга ошиб, 2016 йилдаги 59 млрд кВт/соатдан 2024 йилда 81,5 миллиард кВт/соатга етди. Шу билан бирга, аҳоли жон бошига тўғри келувчи электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 18 фоизга ошиб, 2200 кВт/соатга етди. Охирги етти йилда 11 минг МВт янги ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилди, бу ўтган 25 йилдаги энергия ҳажмидан 3 баробар кўп.

Иқтисодиётнинг жадал суръатларда ўсиб бораётганига қарамай, Ўзбекистон ишлаб чиқарилган маҳсулот ёки хизмат учун кам энергия сарфлашга муваффақ бўлди. 2017 йилдан 2024 йилгача мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 55 фоизга ошди, шу билан бирга ишлаб чиқариш бирлигига энергияси сарфи 7,4 фоизга камайди. Иқтисодиёт камроқ энергия харажатлари билан ишлай бошлади. Саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги ресурслардан янада оқилона фойдаланишга ўтди.

Бундай динамика иқтисодиётнинг янада самарали ишлаётганини кўрсатмоқда, яъни ҳар бир қўшилган қиймат учун камроқ энергия сарфлаб, кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқаришга эришилди, бу жорий истеъмол даражаси бир миллион сўмга 56,8 кВт/соатни ташкил этишини англатади.

Шунингдек, 54,8 минг километрдан ортиқ электр узатиш тармоқлари ва 17,2 мингта трансформатор станциялари модернизация қилинди. Натижада, мамлакат бўйича 8 мингдан ортиқ маҳалланинг электр таъминоти яхшиланди. Таққослаш учун, 1991 йилдан 2016 йилгача атиги 9,3 минг км электр узатиш тармоқлари ва 4,8 мингта трансформатор янгиланган.

Қайта тикланадиган энергетикани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2024 йил якунига қадар Ўзбекистоннинг 10 та вилоятида умумий қуввати 4,1 минг МВт бўлган 14 та қуёш ва 3 та шамол электр станцияси ишга туширилди. 2024 йилда ишлаб чиқарилган “яшил” электр энергияси ҳажми 4,9 миллиард кВт/соатни ташкил этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг