Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон банклари активлари 962,8 трлн сўмга етди

Ўзбекистон банклари активлари 962,8 трлн сўмга етди

2026 йил 1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда фаолият юритаётган 34 та тижорат банкининг жами активлари 962,8 трлн сўмни ташкил қилди.

Маълумотларга кўра, активлари 30 трлн сўмдан юқори бўлган 12 та йирик банк ҳиссасига банк тизими активларининг қарийб 80 фоизи ёки 767,6 трлн сўми тўғри келмоқда.

Банк тизимидаги 629 трлн сўмлик кредитларнинг 83 фоизи ҳам айнан йирик банклар ҳиссасига тўғри келади. Шунингдек, жами 552,8 трлн сўмлик узоқ муддатли кредитларнинг 459,6 трлн сўми мазкур банклар томонидан ажратилган.

2026 йил 1 май ҳолатига банк тизимининг жами капитали 144 трлн сўмни ташкил этган бўлса, соф фойда 6,9 трлн сўмга етган. Капитал монандлиги кўрсаткичи эса 18,4 фоиз даражасида шаклланган.

Депозитлар ҳажми ҳам ўсишда давом этмоқда. Аҳоли омонатлари 170,2 трлн сўмга, юридик шахслар депозитлари эса 274,2 трлн сўмга етган.

Таҳлилларга кўра, активлар, кредитлар ва депозитларнинг асосий қисми йирик банкларда жамланган бўлса-да, ўрта ва кичик банклар ҳам молиявий хизматлар қамровини кенгайтиришда муҳим ўрин тутмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг