Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон фуқаролари огоҳликка чақирилди

Ўзбекистон фуқаролари огоҳликка чақирилди

Сўнгги кунларда Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий ҳаракатлар ҳамда ушбу давлатлар ҳудудларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ турли хабарлар тарқалмоқда.

«Шу муносабат билан, Россия ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга ишлаш мақсадида бормасликни, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўраймиз», дейилади Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги огоҳлантиришида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг