Ўзбекистон Канадага ҳеч қандай имконият қолдирмади
Дзюдочиларимиз бугун аралаш жамоавий дастурда ўз иштирокларини бошлашди. Қуръага кўра, ҳамюртларимиз 1/8 финалда Канадага қарши баҳс олиб боришди.
Унда дастлабки тўрт беллашувнинг ҳаммасида ғалаба қозонган (4-0) курашчиларимиз чорак финалга йўл олишди.
Ғолиб бўлган дзюдочиларимиз:
-57 кг: Шукуржон Аминова Криста Дегучини мағлуб этди.
-73 кг: Муроджон Йўлдошев Артур Маржелидонга имкон қолдирмади.
-70 кг: Гулноза Матниязова Катерин Бошнен-Пинар устидан ғалаба қозонди.
-90 кг: Давлат Бобонов Франсуа Готе-Драпони мағлуб этди.
Шу тарзда +70 кгда Ирисхон Қурбонбоева ва +90 кгда Алишер Юсуповларнинг баҳс ўтказишига ҳожат қолмади.
Дзюдочиларимизнинг чорак финалдаги рақиби Италия бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter