Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон – КХДР ўйинига чипталар сотувга чиқди

Ўзбекистон – КХДР ўйинига чипталар сотувга чиқди

Фото: ЎФА

2019 йили БААда бўлиб ўтадиган Осиё кубогида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси мусобақага муносиб тайёргарлик кўриш учун бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойидаги ФИФА кунлари — 13 ва 16 октябрда КХДР ҳамда Қатар терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Шимолий Корея терма жамоаси билан кечадиган ўйин учун чипталар сотуви бошланди. Баҳс 13 октябрь куни соат 19:00 да «Миллий» стадионида бўлиб ўтади. Чипталар ушбу стадион кассаларида сотувга чиқарилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг