Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашига сайланди
2024 йил 7 июнь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йорк шаҳридаги бош қароргоҳида 2025–2027 йиллар учун БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши аъзолари сайлови бўлиб ўтди.
Яширин овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси БМТга аъзо давлатларнинг 185 нафар овозини олди ва ўз тарихида биринчи марта Кенгаш аъзолигига сайланди.
Мамлакатимизнинг БМТнинг ушбу муҳим органига сайлангани Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида давлат ҳаётининг барча жабҳаларида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар халқаро ҳамжамият ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо давлатлар томонидан кенг эътироф этилганидан далолатдир.
Эслатиб ўтамиз, мазкур Кенгаш БМТнинг асосий органи бўлиб, ташкилотнинг иқтисодий ва ижтимоий фаолиятини мувофиқлаштиришга масъулдир. Ушбу тузилма Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тизимида барқарор ривожланишнинг барча уч йўналиши — иқтисодий, ижтимоий ва экологик жиҳатдан рағбатлантириш бўйича асосий ўринни эгаллайди. У уч йиллик муддатга сайланадиган 54 аъзодан иборат.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter