Ўзбекистон сувомборларида қанча сув тўплангани маълум қилинди
![Ўзбекистон сувомборларида қанча сув тўплангани маълум қилинди](https://xabar.uz/static/crop/4/0/920__95_4074586029.jpg)
Халқаро Пресс клубнинг қишлоқ хўжалигига оид навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда апрель ойидаги ёмғирлар юртимиздаги сувомборларига қандай таъсир қилгани ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар берди.
«Ўзбекистондаги сув омборларида 12 миллиард 400 миллион куб миқдорида сув мавжуд бўлиб, уларнинг 2 миллиард куби ушбу апрель ойидаги ёмғирлар ҳисобига тўлдирилди. Бу ўтган йилгига нисбатан икки баробар кўп дегани», деди Республика Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Равшан Мамутов.
Р.Мамутовнинг айтишича, жорий йил йирик сув омборларидан бири бўлган Чорвоқ сув омборида сув миқдори 1 млрд.кубдан ошган, июнь ойининг биринчи ўн кунлигига қадар сув миқдори 1 млрд. 700 млн.кубга чиқиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter