Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон халқаро арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро арбитраж ишида ғалаба қозонди

Фото: Расмий ахборот

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси Меҳмет Зеки Обуз ва бошқаларнинг Ўзбекистон Республикасига қарши қўзғатган халқаро арбитраж иши юзасидан қарор қабул қилди.

Қарорга мувофиқ, даъвогарлар томонидан Ўзбекистонга қарши илгари сурилган барча даъво талаблари рад этилди.

Ушбу инвестициявий низо Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида 1992 йилда тузилган инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги икки томонлама битим асосида қўзғатилган бўлиб, 2021 йил июнь ойида бошланиб, 5 йил давом этди.

Арбитраж трибунали эълон қилган қарор низолашувчи томонлар учун якуний ҳисобланади.

Мазкур арбитраж ишида давлат манфаатларини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Curtis, Mallet-Prevost, Colt & Mosle халқаро юридик компанияси (АҚШ) ҳимоя қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг