Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда 45 та давлат учун 1 ойлик визасиз режим белгиланди

Ўзбекистонда 45 та давлат учун 1 ойлик визасиз режим белгиланди

Ўзбекистонда туризмни тезкор ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Фармон билан Ўзбекистонда 2019-2025 йилларда Туризмни ривожлантириш концепцияси ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Шунингдек, 2019 йил 1 февралдан электрон кириш визасини олувчи мамлакатлар рўйхати кенгайтирилади. 2019 йил 15 мартдан 30 кун давомида амал қилинувчи электрон визалар турлари тизими ҳамда алоҳида хорижий фуқаролар гуруҳларига қўшимча визалар тоифаси жорий қилинади.

Фармонга кўра, 2019 йилнинг 1 февралидан 45 та давлат фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилинади. Қуйида ушбу давлатлар рўйхати келтирилган:

Австралия
Австрия
Аргентина
Босния ва Герцеговина
Ватикан
Люксембург
Венгрия
Бруней-Даруссалам
Греция
Ирландия
Исландия
Италия
Канада
Андорра
Лихтенштейн
Монако
Бельгия
Дания
Испания
Нидерландия
Норвегия
Швеция
Латвия
Литва
Монголия
Янги Зеландия
Португалия
Болгария
Кипр Республикаси
Мальта
Польша
Сан-Марино
Сербия
Словения
Хорватия
Чили
Руминия
Словакия
Буюк Британия
Бразилия
Финляндия
Черногория
Чехия
Швейцария
Эстония

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг