Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш тартиби тасдиқланди

Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш тартиби тасдиқланди

Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш 2026 йил 15 октябрдан 30 ноябргача ўтказилади. Бу ҳукуматнинг тегишли қарорида белгиланган.

Рўйхатга олиш санаси 2026 йил 1 октябр, соат 00:00 этиб белгиланган. Жараён юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилганлар ҳамда рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган иқтисодий субъектларни қамраб олади.

Юридик шахслар ва бошқа тегишли иқтисодий бирликлар hisobot.stat.uz ахборот тизими орқали, ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар эса census.stat.uz орқали мустақил рўйхатдан ўтади. Рўйхатга олувчи ходимлар иқтисодий бирликларни уларнинг фаолият юритаётган манзилида рўйхатга олади. Сўровлар соат 09:00 дан 18:00 гача ўтказилади.

Қарорга кўра, рўйхатга олиш жараёнида респондентларнинг шахсий ва фаолиятига оид маълумотлари сир сақланади ҳамда фақат статистик мақсадларда фойдаланилади. Савол ва мурожаатлар учун 1851 қисқа рақамли колл-марказ ҳам ташкил этилади.

Рўйхатга олиш якунлангач, ўн кун давомида рўйхатга олинган иқтисодий бирликларнинг 5 фоизигача бўлган қисми танланма назорат асосида текширилади.

Рўйхатга олишнинг якуний натижалари Миллий статистика қўмитасининг расмий веб-сайтида 2027 йил 1 сентябргача эълон қилиниши белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг