Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ҳаво кескин совиши мумкин

Ўзбекистонда ҳаво кескин совиши мумкин

Фото: Xabar.uz

9-11 ноябрь кунлари жануб вилоятлардан ташқари барча ҳудудларда тунлари ҳарорат нол даражадан пасайиши прогноз қилинмоқда.

«Ўзгидромет» 8-11 ноябрь кунлари учун ишлаб чиқилган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Айтилишича, 9-11 ноябрь тунлари шимолда -5 даражагача, Устюрт платосида -8 даражагача, жануб вилоятларда нол даражагача, бошқа вилоятларда -3 даражагача совуқ бўлиши прогноз қилинган.

Марказида атмосфера босими 1035 гПа гача бўлган антициклон марказий қисмининг республика ҳудудларидан ўтиши ҳароратни сезиларли даражада пасайишига олиб келади, дея ёзади мутахассислар.

«Ўзгидромет» аввал 6-8 ноябр кунлари сел тошқинлари ёғингарчиликлар бўйича маълумот берганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг