Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш тизими ишга туширилади

Ўзбекистонда кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш тизими ишга туширилади

2023 йил 1 декабрдан Республикада кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими босқичма-босқич ишга туширилади. Бу борада Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, мазкур миллий тизим доирасида Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудлардаги сейсмик ҳодисаларнинг мониторинги реал вақт режимида юритилади.

Зилзила ўчоғига яқин икки ва ундан ортиқ сейсмик станцияларда кучли (5 ва ундан юқори балли) тебранишлар аниқланганда «Кучли зилзиладан огоҳлантириш» мобил иловаси орқали аҳолига қисқа сонияларда республиканинг аниқланган ҳудудларида кучли зилзила кузатилиши тўғрисида тезкор хабарнома юборилади.

2023 йил 1 августдан:

  • «Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформаси» ишга туширилади;
  • сув омборларида ишловчи масъул ходимларнинг сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни амалга ошириш ва бирламчи таҳлил қилиш бўйича ҳар 2 йилда малакасини ошириш амалиёти йўлга қўйилади.

2024 йил 1 январдан сейсмик фаол зоналарда жойлашган шаҳарларнинг бош режалари лойиҳаларини тегишли ҳудудларнинг сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарига асосланган ҳолда ишлаб чиқиш амалиёти жорий қилинади.

Ҳудудларнинг сейсмик микроҳудудлаштириш хариталари Фанлар академияси томонидан ишлаб чиқилади.

2023 йил 1 июндан республика ҳудудларида мавжуд фаол тектоник ер ёриқларининг кўрсаткичларини ўрганиш ишлари ташкил этилади.

2023/2024 ўқув йилидан босқичма-босқич мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим босқичларининг амалдаги таълим дастурларига Зилзила вақтида тўғри ҳаракатланиш қоидалари киритилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг