Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда мебел ишлаб чиқарувчилар ёғочни қаердан олгани текширилиши мумкин

Ўзбекистонда мебел ишлаб чиқарувчилар ёғочни қаердан олгани текширилиши мумкин

Ўзбекистонда мебель ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи тадбиркор ва ҳунармандлар ўз маҳсулотларини тайёрлашда фойдаланаётган ёғоч материалларини қаердан олаётгани текширила бошланиши мумкин.

Унга кўра, республикадаги мебель ишлаб чиқарувчи корхона ва ҳунармандларнинг фаолияти ҳам ўрганилиб, улар фойдаланаётган дарахтлар қаердан келаётгани атрофлича суриштирилиши таклиф сифатида айтиб ўтилган. Шу билан бирга, Давлат экология қўмитаси инспекция бошлиғи Ўлмас Собировнинг айтишича, дарахтларнинг кесилишига қарши курашиш, уларни ҳимоя қилиш фақат Давлат экология қўмитаси зиммасида эмас.

«Вилоят, туман ва шаҳар ободонлаштириш бошқармалари қошида дарахтларни парваришлаш, касалликларга нисбатан кураш олиб бориш ва бартараф этиш билан шуғулланувчи масъул марказлар мавжуд. Аммо улар вазифасини тўлиқ бажармаяпти», — дейди Собиров.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг