Ўзбекистонда молиявий хизматлар 46 трлн сўмдан ошди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–март ойларида Ўзбекистонда молиявий хизматлар ҳажми 46,8 трлн сўмни ташкил қилди.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 22,4 фоизга ошган. Таҳлилларга кўра, банк, кредит, тўлов ва бошқа молиявий хизматларга талаб юқори суръатларда ўсишда давом этмоқда.
Ҳудудлар кесимида энг катта ҳажм Тошкент шаҳрида қайд этилди. Пойтахтда уч ой давомида 27,5 трлн сўмлик молиявий хизматлар кўрсатилган.
Шу тариқа, республикадаги умумий молиявий хизматларнинг катта қисми айнан Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келмоқда.
Статистикага кўра, Тошкент шаҳридан кейинги ўринларни Фарғона, Андижон ва Тошкент вилояти эгаллаган. Фарғона вилоятида молиявий хизматлар ҳажми 2,4 трлн сўмни ташкил этган. Андижон ва Тошкент вилоятида эса бу кўрсаткич 2 трлн сўмдан қайд этилди.
Самарқанд вилоятида 1,8 трлн сўмлик, Қашқадарё вилоятида 1,6 трлн сўмлик молиявий хизматлар кўрсатилган. Бухоро ва Хоразм вилоятларида 1,4 трлн сўмдан, Сурхондарё ва Наманганда 1,3 трлн сўмдан хизматлар амалга оширилган.
Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах ва Навоий вилоятларида молиявий хизматлар ҳажми 1,1 трлн сўм атрофида шаклланган. Энг паст кўрсаткич Сирдарё вилоятида қайд этилиб, ҳудудда 694,6 млрд сўмлик молиявий хизматлар кўрсатилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter