Ўзбекистонда ёмғирли кунлар давом этиши кутилмоқда
![Ўзбекистонда ёмғирли кунлар давом этиши кутилмоқда](https://xabar.uz/static/crop/2/3/920__95_2366804788.jpg)
Республика Гидрометеорология маркази 23 апрель куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-12, кундузи 17-19 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, момақалдироқ бўлиб, ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши кутилади. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти вақти билан ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter