Ўзбекистондаги тижорат ташкилотларининг қарийб 80 фоизи — МЧЖ
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 июн ҳолатига Ўзбекистонда 430,9 мингта тижорат ташкилоти фаолият юритмоқда.
Улардан 343,6 мингтаси масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) бўлиб, бу умумий корхоналар сонининг 79,7 фоизини ташкил этди.
Ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича корхоналар сони қуйидагича:
- Масъулияти чекланган жамиятлар — 343 584 та (79,7 фоиз);
- Хусусий корхоналар — 46 515 та (10,8 фоиз);
- Оилавий корхоналар — 36 697 та (8,5 фоиз);
- Акциядорлик жамияти — 645 та (0,2 фоиз);
- Бошқалар — 3 496 та (0,8 фоиз).


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter