Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари 2,2 баробарга ортган – МБ

Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари 2,2 баробарга ортган – МБ

Марказий банк бугун, 27 октябр куни қабул қилинган асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарори юзасидан маълумотномасини эълон қилди.

Унда, Ўзбекистонга валюта оқимлари ҳақида ҳам сўз юритилиб, ташқи вазият ва савдо ҳамкорлардаги ўзгаришларга ташқи иқтисодий муносабатларнинг мослашиб бориши ҳисобига бу борада ижобий тенденциялар кузатилгани қайд этилади.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган 9 ойида олтинсиз экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23,6 фоизга ортиб – 11,1 млрд. долларни, мамлакатимизга пул ўтказмалари ҳажми 2,2 баробарга ортиб – 12,6 млрд долларни, аҳолининг банклардан валюта хариди ва сотуви ўртасидаги ижобий тафовут – 2,5 млрд. долларни ташкил этган.

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратовнинг бугунги йиғилиш якунларига бағишланган матбуот анжуманида қайд этишича,  ўтказмалар ҳажмининг кескин ортгани фақат меҳнат мигрантларининг пул жўнатмаларига боғлиқ эмас.

Нурмуратовга кўра, ўтказмаларнинг 60 фоизи 10 минг АҚШ долларидан ортиқ қийматдаги ўтказмалар ҳиссасига тўғри келади. Бу эса ўтказмаларнинг товар ва тижорий характерга эга эканини кўрсатмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг