Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик эшкак эшувчилар умумжамоа ҳисобида қитъада биринчи бўлишди

Ўзбекистонлик эшкак эшувчилар умумжамоа ҳисобида  қитъада биринчи бўлишди

Жорий йилнинг 26-30 апрель кунлари Самарқандда бўлиб ўтган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича U18, U23 ёш тоифалари ҳамда параканоэ йўналишида Осиё чемпионати ўз якунига етди.

Мусобақанинг сўнгги кунида ўзбекистонлик спортчилар 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Олтин медаль:
С1 200 метр: Владлен Денисов (U23)

Кумуш медаль:
К1 200 метр: Мадинабону Исламова (U 23)
К2 200 метр: Камила Малахова, Дилшода Абдураҳмонова (U 23)

Бронза медаль:
К2 200 метр: Бобуржон Эрметов, Сарварбек Алибоев (U 18)
С2 200 метр: Турсуной Умаралиева, Фарангиз Ортиқбоева (U 18)
С2 200 метр: Асадбек Қурбонов, Камрон Шакаров (U 18)

Қитъанинг 11 мамлакатидан ташриф буюрган спортчилар ўртасидаги беллашувда Ўзбекистон терма жамоаси U 18 ва U 23 ёш тоифаларида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.

Спортчилар мазкур йўналишда 26 та олтин, 12 та кумуш ва 10 та бронза медалларини жамғаришган. Паралимпиячилар эса 4 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида учинчи бўлишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг