Ўзбекистонлик мутахассис Бразилия – Мексика ўйинига комиссарлик қилади
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи ўринбосари, ФИФА ва ОФК комиссари Олим Арифов шу кунга қадар ЖЧ-2018 гуруҳ босқичидан ўрин олган 4та ўйинда комиссар сифатида ишлаган эди, деб хабар берди ЎФА матбуот хизмати.
У шу вақтга қадар Коста-Рика – Сербия, Дания – Австралия, Россия – Уругвай ва Сенегал – Колумбия учрашувларида ишлаганди.
Энди Олим Арифовга 1/8 финалдан ўрин олган Бразилия – Мексика ўйини ҳам ишониб топширилди.
ЖЧ-2018 1/8 финалдан ўрин олган Бразилия – Мексика ўртасидаги учрашув 2 июль куни Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter