Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро математика мусобақасида ғолиб бўлди

Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро математика мусобақасида ғолиб бўлди

Фото: «uzedu.uz»

Шу йилнинг 1-6 июль кунлари Болгариянинг Бургас шаҳрида ўтказилган мактаб ўқувчилари ўртасидаги математика бўйича халқаро мусобақада вакилларимиз 1 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медални қўлга киритишди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мактаб ўқувчиларининг Халқаро математика мусобақаси (International Mathematics Competition) дунёнинг иқтидорли ўқувчилари учун энг катта ва муҳим форум ҳисобланиб, унда иштирок этиш ҳар бир мамлакат учун шарафдир. Ҳар йили июль ойида ўтказиладиган мусобақада дунёнинг 30 га яқин мамлакатидан келган 600 нафардан ортиқ иқтидорли ўқувчилар ўзаро беллашадилар.

Мазкур нуфузли мусобақада бешинчи марта иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси илк маротаба умумжамоа ҳисобида энг кўп медални олишга муваффақ бўлди.

«Ёшларимиз жуда катта салоҳиятга эга! Бу болаларнинг ютуқлари бошқа тенгдошларини ҳам юқори марраларга эришишга ундайди деб умид қиламиз», дея ўз муносабатини билдирди Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов.

Фото: «uzedu.uz»

Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги 1-ИДУМнинг 8-синф ўқувчиси Дониёр Исмоилов олтин медални қўлга киритди. Ушбу мактабнинг 7-синф ўқувчиси Ражаббоев Лазизбек ва Пешкў туманидаги 18-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Норбоев Жаҳонгирлар – кумуш медаль, Термиз шаҳридаги 4-ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг 7-синф ўқувчиси Буриев Искандар, Учтепа туманидаги 4-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Мажидов Муҳаммадризолар бронза медалга сазовор бўлишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг