Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонликлар кетаётган автобус Қозоғистонда ЙТҲга учради. 12 киши шифохонада

Ўзбекистонликлар кетаётган автобус Қозоғистонда ЙТҲга учради. 12 киши шифохонада

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида салонида элликка яқин киши бўлган автобус йўл четига чиқиб кетган.

Мамлакат ИИВнинг хабар беришича, жорий йил 27 август куни соат маҳаллий вақт билан тахминан 07:18 да Тулкибас тумани ИИБ навбатчилик қисмига ЙТҲ ҳақида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига етиб келган милиция ходимлари Шакпак қишлоғи яқинидаги 601-километр чорраҳасида автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четига чиқиб кетганини аниқлаган.

Текширув давомида автобус Ўзбекистондан Қирғизистонга кетаётгани маълум бўлди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олган 12 га яқин киши энг яқин шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 345-моддаси 2-қисми билан қайд этилган. Ҳодиса юзасидан текширув тайинланган.

Воқеа жойида Тулкибас тумани ИИБ терговчилари иш олиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг