Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яқин Шарқдаги ўзбекистонликлар учун махсус Telegram-бот ишга туширилди

Яқин Шарқдаги ўзбекистонликлар учун махсус Telegram-бот ишга туширилди

Яқин Шарқ мамлакатларига туроператор ва турагентлар хизматлари орқали сайёҳлик мақсадида борган фуқароларимиз ноқулай вазиятларда қолиб кетишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси томонидан махсус Телеграм бот @tourism_murojaat_bot ишга туширилди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур бот орқали мамлакатимиз фуқаролари ўзлари ҳақида ёки уларнинг яқин қариндошлари томонидан маълумотларни киритган ҳолда Туризм қўмитасини хабардор қилишлари мумкин. Мазкур маълумотлар асосида фуқароларни биринчи навбатда Ўзбекистон Республикасига олиб келиш чоралари кўрилади.

Ушбу бот орқали мурожаат қолдиришда фуқаролардан аниқ ва тўлиқ маълумот тақдим этиш сўралмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг