Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Молия вазирлиги Ўзбекистоннинг қарзи қанчага етганини очиқлади

Молия вазирлиги Ўзбекистоннинг қарзи қанчага етганини очиқлади

Фото: Xabar.uz

2022 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи 26 млрд долларни ташкил этиши маълум қилинди. 

Бу ҳақда Молия вазирлиги маълумот берди. 

Шундан 23,36 млрд доллар мамлакатнинг ташқи қарзи, 2,77 млрд доллар ички қарзи ҳисобланади.

2022 йилда Ўзбекистон давлат қарзи ялпи ички маҳсулотга нисбатан 35,1 фоиз бўлиб, бу кўрсаткич 2021 йил якунида 38 фоизни ташкил этган.

Халқаро валюта жамғармасининг мамлакатлар иқтисодиётига бағишланган ҳисоботида бугунги кунда Ўзбекистоннинг давлат қарзи «мўътадил» даражада деб баҳоланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг