Ўзбекистоннинг тиббий ва соғломлаштириш туризми ривожлантирилади
Ўзбекистонда «Авиценна» номи остида тиббий ва соғломлаштириш туризми бренди ишлаб чиқилади.
Бу ҳақда жорий йил 23 сентябр куни имзоланган «Ўзбекистон Республикасида тиббий ва соғломлаштириш туризмини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-335-сонли қарорда гап боради.
Қарор билан, шунингдек, қуйидагилар белгиланди:
- «Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги» («Medical service hospitality») дастури амалга оширилади;
- давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари ҳамда санаторий ва пансионатлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини мониторинг қилиш тизими жорий қилинади;
- консалтинг – диагностика – даволаш – туроператор – транспорт – тиббий таржимон хизматларини биргаликда кўрсатадиган тиббий туризм кластерлари фаолияти йўлга қўйилади;
- тоифали (юлдузли) меҳмонхоналар типидаги санаторийлар фаолияти йўлга қўйилади;
- тоғли, шифобахш балчиқ қатламлари бор ҳамда шифобахш сувлар қаторига киритилган ва санитария-соғломлаштириш аҳамиятига молик сув (термал сув) объектлари мавжуд бўлган ҳудудларда санаторий-курорт зоналари ташкил қилинади;
- 2025 йил 1 апрелгача интернет тармоғи орқали яшовчиларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган махсус электрон дастури (E-mehmon)га уланган хусусий тиббиёт ва соғломлаштириш муассасалари дастлабки 6 ойлик абонент тўлови тўлашдан озод қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter