Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбекнефтгаз» Устюртда табиий газ қазиб олиш ҳажмини деярли икки бараварга оширади

«Ўзбекнефтгаз» Устюртда табиий газ қазиб олиш ҳажмини деярли икки бараварга оширади

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани ҳудудида жойлашган «Арслон» газконденсат кони жами 19та қудуқлар мажмуасига эга бўлиб, бугунги кунда уларнинг 12таси орқали газ ва конденсат қазиб чиқарилмоқда.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Ишчи гуруҳи аъзолари улкан газ захирасига эга бўлган, Устюртдаги «Арслон» конида қудуқлар ва уларнинг ҳолатини ўрганди.

Ўрганишлар давомида, бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев 2019 йилда «Арслон» конидаги мавжуд қудуқлардан йиллик 263 млн. м3 табиий газ ва 5 минг тонна конденсат қазиб олинганини айтиб, жорий йилда газ қазиб олиш кўрсаткичини 450 млн. м3га етказиш борасида топшириқ берди. 2020 йил давомида ушбу кондаги 8та қудуқ бурғилашдан, 5та қудуқ капитал таъмирлашдан тугатилиб ишга туширилиши бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Қудуқларда ишлаётган ҳар бир ишчи-ходим билан бирма-бир суҳбатда ўтказилди ва уларнинг аввало оилавий аҳволи ҳамда муаммолари, ишда яратилган шароитлар борасида суҳбат қилинди. Табиий газ қазиб олиниши ҳажми ошишида, айнан уларнинг меҳнати кўп эканлиги айтиб ўтилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари жорий йилнинг I чорагида «Арслон» конидан 80,2 млн. м3 табиий газ ва 3,3 минг тонна газконденсати қазиб чиқарилишига эришилгани, 2та қудуқ (22-,23-сонли) бурғиланиб, 2таси эса капитал таъмирланиб ишга туширилганини алоҳида эътироф этишди.

Бошқарув раиси раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳ аъзоларининг ташрифи куни «Арслон» конидаги 16-сонли қудуқдан табиий газ олина бошлангани қувонарли воқеа бўлди. Эътиборлиси эса, қудуқдан биринчи куннинг ўзидаёқ 150 минг м3 табиий газ ва 2 тонна конденсат олинди.

Шу куннинг ўзида кондаги 23-сонли қудуқ ва унда бурғилаш ускунасининг монтаж қилинаётгани, «Табиий газни сепарациялаш ва тайёрлаш қурилмаси»даги ишлаб чиқариш қувватлари билан боғлиқ бўлмаган якунлаш ишлари ҳам ўрганилди.

Эслатиб ўтамиз, ташриф давомида «2017-2021 йилларда Углеводородларни қазиб чиқаришни кўпайтириш дастури» доирасида «Арслон» конида 2та кунлик қуввати 6 млн. м3 (ҳозирда 2 млн. м3) табиий газни сепарациялаш ва тайёрлаш қурилмаси ҳам ишга туширилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг