Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзмиллийбанк» АЖ мижозларни ҳушёрликка чорлайди

«Ўзмиллийбанк» АЖ мижозларни ҳушёрликка чорлайди

Сўнгги пайтларда киберфирибгарлар томонидан ўзларини Ўзмиллийбанкнинг «Мижозларга хизмат кўрсатиш бўлими» ходимлари сифатида таништириб, фуқаролардан шахсий маълумотларини сўраш ва бу саволларга жавоб олингач, мижозларнинг ҳисоб рақамларидаги мавжуд маблағларни ўзлаштириш ҳолатлари кузатилмоқда.

«Ўзмиллийбанк» АЖ мижозларни ҳушёрликка чақирган ҳолда, банкда «Мижозларга хизмат кўрсатиш бўлими» мавжуд эмаслиги (шунга ўхшаш «Мижозларга хизмат кўрсатиш маркази» мавжуд) асосийси, банк ходимлари томонидан уларга тегишли бўлган шахсий маълумотлар ҳамда телефон хабарномасига келган кодни сўраб мурожаат этмаслигини маълум қилади.

Агарда фирибгарлар томонидан худди шундай ўзини банк ходими сифатида ишончли тарзда таништириб, фуқарога оид бўлган маълумотларни сўраш ва юборилган кодни айтиш бўйича талаб қўйиладиган бўлса, мижозлар ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш учун банкнинг расмий веб сайтига ёки ишонч рақамларига қўнғироқ қилишлари ҳамда фирибгарлар алдовини фош этишлари мумкин.

Фуқаролар ҳар қандай ҳолатда ҳам шахсий маълумотларини учинчи шахсга ошкор этмасликлари уларни фирибгарлар тузоғидан халос этади.

Шундай экан, бу борада ҳушёр ва огоҳ бўлишингизни сўраб қоламиз.

Мурожаат учун:

Saytwww.nbu.uz
Telegramhttps://t.me/nbu_official
Facebookhttps://www.facebook.com/uznbu
Instagramhttps://www.instagram.com/nbu.official/

Алоқа маркази:📞 1344 Ishonch tеlеfoni: ☎️ (78) 147-15-04

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг