Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзмиллийбанк»дан акция: Visa карталари ўртасида комиссиясиз ўтказмалар!

«Ўзмиллийбанк»дан акция: Visa карталари ўртасида комиссиясиз ўтказмалар!

«Ўзмиллийбанк» АЖ Visa International халқаро тўлов тизимининг шартлари ва қоидаларига мувофиқ реализация қилинган Visa тўлов карталарининг эгалари учун 2019 йилнинг декабрида Ўзбекистонда илк бор Visa Direct инновацион хизматини ишга туширди. Мазкур хизмат Milliy мобил иловасида картадан картага пул маблағларини ўтказиш имконини беради.

Банкнинг мижозлари — Visa карталарининг эгалари, энди ҳеч қандай қоғозларсиз, навбатларсиз ва бошқа қийинчиликларсиз 24/7 режимида Ўзбекистон бўйича қариндошларига ва яқинларига, шунингдек МДҲ давлатларига пул ўтказишлари мумкин. Ўтказмани амалга ошириш учун мижозга Visa картаси рақами, олувчининг исми ва фамилиясини билишнинг ўзи кифоя.

Янги хизмат билан ўтказмани юборувчи энди атайлаб банкка бориши ва олувчининг аниқ реквизитларини билиши шарт эмас, олувчи ҳам, ўз навбатида, банкка бориши шарт эмас - маблағлар унинг картадаги ҳисоб рақамига тушади.

«Ўзмиллийбанк» АЖ Visa International ХТТ билан биргаликда Акция ўтказмоқда, унга кўра Visa Direct хизмати орқали барча ўтказмалар комиссиясиз амалга оширилади.

Шу қаторда, Акциядан ташқари «Ўзмиллийбанк» АЖнинг Visa картасидан Ўзбекистондаги ва МДҲдаги ҳар қандай банкларнинг Visa карталарига ўтказмалар амалга оширилганда 0,5% миқдорда комиссия ундирилади. Milliy мобил иловасида «Ўзмиллийбанк» АЖнинг Visa карталари ўртасидаги ўтказмалари комиссиясиз, бепул амалга оширилади.

Шунингдек, картадан пул маблағларини ўтказишда битта операциянинг суммаси бўйича чекловлар ҳам мавжуд. Ўрнатилган лимит суткада 500 АҚШ долларини ташкил қилади.

Visa Direct — ҳар жойда мавжудлиги омилидан, иқтисодий самарадорлиги ва Visa глобал тармоғининг тезлигидан фойдаланиб, тўловларни реал вақт режимида амалга ошириш имконини берувчи технология. Бу ҳар хил банклар ўртасидаги Visa картасига ўтказма бўлса ҳам, пуллар дарҳол тушади.

«Ўзмиллийбанк» АЖ — Ўзбекистоннинг етакчи банкларидан бири, унинг стратегиясини асосий устуворлиги мижозга йўналтирилганлик ҳисобланади, бор кучини банк хизмати сифатини яхшилашга, янги турдаги банк маҳсулотларини жорий қилишга қаратган. Банкнинг иш тизими шундай тузилганки, банк хизматларини кўрсатиш жараёни янада оддийроқ ва тезроқ бўлиши керак.

Visa Direct янги хизмати маҳаллий ва халқаро нақд пулсиз тўловларни ривожланишида нафақат муҳим қадам, балки банк стратегиясини амалга оширишда кўргазмали кўрсаткич ҳам бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг