ЎзМУда ректор ва талабалар учрашувлари бўлиб ўтмоқда
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ОТМ ректори ва барча факультетлар талабалари ўртасида учрашув бўлиб ўтмоқда. Учрашувда талабаларни қийнаётган масалалар, уларнинг ечимлари хусусида сўз юритилди. Талабалар томонидан университет фаолияти, шунингдек, таълим соҳасига тегишли қатор таклифлар билдирилди.
Учрашувда нафақат таълим соҳаси, балки талабаларни қизиқтираётган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилиниб, ректор ва талабалар ўртасида самимий суҳбат ўтказилди. Бундан ташқари хорижий давлатларда ўқиш истаги бўлган талабалар аниқланиб, уларга амалий ёрдам бериш таклифи билдирилди. Университетдаги ўқув ва маънавий ишларига оид ғоя ва таклифларини билдирган талабаларга ўз ғояларини амалга оширишлари учун етарли шарт-шароитлар яратилиши маълум қилинди. Жумладан, инновацион ғоялар танлови ташкил этилиб, унда ўз лойиҳаси билан қатнашиб, ғолиб бўлган талабалар моддий рағбатланиши ҳам айтиб ўтилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter