«Ўзбектелеком» 2019 йилдан ADSL тармоғини ривожлантиришни тўхтатади
«Ўзтелеком» АК 2019 йилдан бошлаб ADSL тармоғини ривожлантиришни тўхтатади ва FTTx технологияси бўйича тармоқни ривожлантириш учун барча кучларни йўналтиради. Бу ҳақда 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш, интернет тезлигини ошириш юзасидан анжуманда хабар берилди.
Компания режаларида абонентларни FTTx технологияси бўйича босқичма-босқич улаш ва ҳар бир фойдаланувчига юқори сифатли интернет хизматларини тақдим этиш белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter