Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Паразит ариларга теннис юлдузларининг номи берилди

Паразит ариларга теннис юлдузларининг номи берилди

Фото: Swissinfo / Marisa Loncle / James Marvin Phelps

Таиланднинг Чулалонгкорн университети энтомолог-олимлари янги кашф қилинган паразит ариларга теннис юлдузлари — Рафаэл Надал ва Рожер Федерер номини беришди. Тадқиқотга бағишланган мақола ZooKeys илмий журналида чиқди.

«T. rogerfedereri ҳамда T. rafaelnadali — паразит арилар бўлиб, уларнинг личинкалари ўз эгалари танасини ичидан еб битиради», — деди илмий иш муаллифи Бунтика Арекул Бутчер.

Янги ариларнинг тана узунликлари деярли бир хил — 6 мм атрофида бўлиб, қора, оқ ва тўқ сариқ рангларда. Улар Таиланддаги йирик миллий боғларда (Кхао Яй ва Кхао Сок) топилган.

Troporhogas rafaelnadali (чапда) ва Troporhogas rogerfedereri.
Фото: Marisa Loncle

Рафаэл Надал — испаниялик теннисчи, жаҳоннинг собиқ биринчи ракеткаси. Катта дубулға турнирларида яккалик баҳсларида 22 марта ғолиб бўлган, Франция очиқ чемпионатини 14 бора ютган.

Рожер Федерер — швейцариялик теннисчи, жаҳоннинг собиқ биринчи ракеткаси, Катта дубулға турнирларининг 20 карра ғолиби.

Кўп маротаба кортда ўзаро рақиб бўлган Надал ва Федерер жаҳон теннисининг «катта тўртлиги»га киритилган (Новак Жокович ва Эндрю Маррей билан биргаликда).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг