Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Парҳезшунос творог истеъмоли борасида огоҳлантирди. Нега?

Парҳезшунос творог истеъмоли борасида огоҳлантирди. Нега?

Кўпчилик творог соғлиққа ўта фойдали маҳсулот деб ҳисоблайди, лекин аслида уни кўп истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ эмас, дейди диетолог Михаил Гинзбург. У Sputnik радиосига берган интервьюсида машҳур сут маҳсулотининг зарари ҳақида огоҳлантирди.

Гинзбургнинг таъкидлашича, творог массасида одатда кўп шакар, шунингдек, транс ёғлари мавжуд. Ингредиентларнинг бу комбинацияси, шифокорнинг фикрига кўра, творогнинг деярли барча фойдали хусусиятларини йўққа чиқаради. Унинг аниқлик киритишича, оддий творог бир қатор касалликлар ривожланишидан ҳимоя қилса, ёғли ва ширин творог массаси диабет, семириш ва атеросклероз хавфини оширади.

Диетологнинг таъкидлашича, бир неча қошиқ творог массаси соғлом одамларга зарар этказмайди, аммо семизлик ва гипертензия учун ушбу маҳсулотдан фойдаланиш хатодир. Шунингдек, у болаларга ширин творог бермасликни маслаҳат берди, чунки бу нотўғри овқатланиш одатлари пайдо қилиши ва ширин таомларга бўлган иштиёқни келтириб чиқариши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг