Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Порошенко Украинадаги сайловлар ва Путиннинг ғалабаси ҳақида гапирди

Порошенко Украинадаги сайловлар ва Путиннинг ғалабаси ҳақида гапирди

Фото:«Звезда»

Украина президенти Петр Порошенко «Bloomberg»га берган интервюсида агар мамлакатда президентлик сайлови кечикса, бундан  Россия президенти Владимир Путин ютишини айтди.

«Агар биз президентлик сайловларини кечиктирсак, бу вазиятда битта ғолиб бўлади—жаноб Путин. Аммо биз  унга бу имкониятни бермаймиз», деди Порошенко.

22 ноябрь куни Керч бўғозидан кечиб ўтган уч украин кемаси қўлга олиниши ортидан Украинада ҳарбий ҳолат эълон қилинган эди. Дастлаб бу ҳолат 60 кун давом этиши лозим эди, аммо Порошенко 2019 йил 31 март куни бўлиб ўтиши сайловларга халақит бермаслик учун уни 30 кунга қисқартиришни таклиф этди.

Президентнинг фиркича, Украинада ҳарбий ҳолатнинг жорий этилиши «оддий халқ ҳуқуқларнини бузилишига йўл қўймайди».

Аввал ўтказилган сўровномаларда президентликка номзодлар рўйхатида собиқ бош вазир Юлия Тимошенко етакчилик қилмоқда. Порошенко ҳануз сайловларга қатнашиши хусусида маълумот берганича йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг