Пойтахт кўчаларини яна сув босди, Тошкент вилоятида эса дўл ёғди (фото+видео)
![Пойтахт кўчаларини яна сув босди, Тошкент вилоятида эса дўл ёғди (фото+видео)](https://xabar.uz/static/crop/2/1/920__95_2120070519.jpg)
Кучли ёмғир сабаб Тошкент шаҳри кўчаларини яна сув босди. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ушбу ҳолатларни акс эттирган фото ва видеоларни жойлашмоқда.
![](https://static.xabar.uz/uploads/8/720__75X9WWilTZW-Y8LlnpwaWD2wap5W9Kle.jpg)
Юқоридаги видеолавҳада Юнусобод туманидаги «Мегапланет» супермаркети атрофидаги ҳолат акс этган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ёзишича, ушбу кўчада йиғилган сув сатҳи автомобил ёритгичлари даражасигача кўтарилган ва айрим автомобиллар йўлнинг ўртасида ўчиб қолган.
Тошкент шаҳрида кучли ёмғир ёғаётган бир пайтда, Тошкент вилоятига дўл тушди.
«Ўзгидромет» республикамиз бўйлаб ёмғирли об-ҳаво эртадан ниҳоялашини ва шу билан ой охирига қадар бошқа ёғингарчилик кузатилмаслигини маълум қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter