Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент бир гуруҳ матбуот ва ОАВ ходимларини мукофотлади

Президент бир гуруҳ матбуот ва ОАВ ходимларини мукофотлади

Президент Шавкат Мирзиёев 27 июн – «Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. 

Ҳужатга мувофиқ, бир гуруҳ соҳа фидойилари Ўзбекистонда сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш, халқимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ва жамият бошқарувида очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, демократик ислоҳотларни амалга ошириш йўлида фаоллик кўрсатиб келаётгани, глобал ахборот майдонида миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, юртимиздаги янгиланиш жараёнларини ёритиш, эришилаётган ютуқларни кенг тарғиб этишдаги катта хизматлари, замонавий медиа тармоқлари учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасидаги самарали фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун мукофотланмоқда.

Фармон билан, жумладан:

  • «Меҳнат шуҳрати» ордени билан 2 нафар;
  • «Дўстлик» ордени билан 11 нафар;
  • II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан 3 нафар;
  • «Соғлом турмуш» медали билан 1 нафар;
  • «Келажак бунёдкори» медали билан 1 нафар;
  • «Шуҳрат» медали билан 23 нафар журналист мукофотланди.
  • Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг