Президент Фарғонада видеоселектор йиғилиши ўтказади
![Президент Фарғонада видеоселектор йиғилиши ўтказади](https://xabar.uz/static/crop/2/1/920__95_2177174995.jpg)
Президент Шавкат Мирзиёев 27-28 июль кунлари Фарғона вилоятида бўлади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалиги ва саноатда ишга туширилган янги ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Шунингдек, ҳудудларнинг иқтисодий ўсишини таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш учун жойлардаги мавжуд салоҳиятни ишга солиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter