Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент матбуот котиби миллионлаб одамлар уйига хурсандчилик олиб кирадиган қарорга тўхталиб ўтди

Президент матбуот котиби миллионлаб одамлар уйига хурсандчилик олиб кирадиган қарорга тўхталиб ўтди

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокидаги брифинглар қисқа танаффусдан сўнг қайта тикланди. Брифинг вақтида бир қатор масалалар ОАВга маълум қилинди.

Хусусан, журналистлар билан мулоқот чоғида ўтган ҳафта, 18 июл санасида Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган видеоселекторга тўхталиб ўтилди. Матбуот котиби айниқса кадастр соҳасида Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган қарорга алоҳида урғу берди.

«Давлатимиз раҳбари селектор давомида кадастр ҳужжати йўқ хонадонлар бўйича куюниб гапирди. Чунки улар томорқа учун кредит, субсидия ва ипотекадан фойдаланолмаяпти. Қолаверса, кадастри бўлмагани учун ер солиғи 3 карра миқдорда ҳисобланмоқда.

Шу боис Президентимиз бу масала бўйича алоҳида қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш, унгача уч карра солиқ қўллашни тўхтатиб туришга кўрсатма берди.

Юртимизда кадастр ҳужжати йўқ хонадонлар 2 миллион 600 мингта эканини инобатга олсак, бу имконият миллионлаб одамларимизнинг уйига хурсандчилик олиб келади», — деди Шерзод Асадов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг