Президент нарх-наво ошишининг сабабларини айтди
Президент Шавкат Мирзиёев бозорларда озиқ-овқат нархлари ошиб бораётгани ҳақида гапириб, бунинг сабабларини санаб ўтган.
«Дунёда кун сайин озиқ-овқат билан боғлиқ чекловлар ва нархларнинг ўсиши кучаймоқда. Албатта, бу бизга ҳам таъсир кўрсатмоқда. Лекин ҳамма вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳам дунёда бўлаётган вазиятни баҳолаб, ишини тўғри ташкил қилаётгани йўқ. Буни бозорларимиздаги нарх-наво кўрсатиб турибди», деган давлат раҳбари.
Унинг айтишича, май ойида инфляция даражаси 1 фоизга ошиб, ўтган йилга нисбатан юқори бўлган.
«Албатта, нарх-навонинг ўсишига жаҳон бозорларида буғдой нархи 50 фоизга, ўсимлик ёғи – 33 фоизга, шакар – 14 фоизга, нефть – 47 фоизга ошгани бевосита таъсир кўрсатмоқда. Бундай шароитда ҳокимлар барча ички имкониятларни сафарбар этиб, бозорларни маҳсулотлар, энг муҳими — озиқ-овқат билан тўлдириш учун икки карра кўпроқ ишлашлари шарт. Лекин кўп ҳокимлар нарх-навога эътибор қилмасдан, жиловни қўлидан чиқариб юборган», деган президент йиғилишда.
Уч кун муддатда барча маҳалла ва қишлоқларда асосий маҳсулотлар билан таъминлаш даражасини ўрганиб, керак бўлса, бошқа ҳудудлардан тезкорлик билан етказиб бериш вазифаси қўйилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter