Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент видеоселекторда қатор янгиланишларни эълон қилди

Президент видеоселекторда қатор янгиланишларни эълон қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида юрак қон-томир касалликлари олдини олиш ва уларни даволаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида кардиология хизмати бўйича қатор янгиланишлар бўлиши эълон қилинди.

Жумладан:

  • Республика кардиология марказининг вилоят филиалларида кўрсатиладиган хизматлар 15 тадан 35 тагача етказилади;
  • (мисол учун, Кардиология марказининг Хоразм вилояти филиалига Оролбўйи минтақавий марказ мақоми берилиб, уни жиҳозлашга 20 млрд сўм ажратилгани ҳисобига республика даражасидаги барча амалиётлар вилоятнинг ўзида йўлга қўйилади);
  • ушбу амалиёт Наманган, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззахда, келгуси йил якунигача Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Фарғона вилоятларида йўлга қўйилади.
  • келгуси йил 1 июнга қадар Кардиология маркази вилоят филиаллари замонавий ангиограф билан таъминланади;
  • келгуси йил якунига қадар Нурафшон шаҳрида барпо этилаётган Тиббиёт кластерида Кардиология маркази ташкил қилинади;
  • бундан буён беморларнинг республика марказларида даволаниши учун берилган барча имтиёзлар уларнинг филиалларига ҳам тўлиқ татбиқ этилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг