Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент ташқи савдо операцияларига доир фармон имзолаши кутилмоқда

Президент ташқи савдо операцияларига доир фармон имзолаши кутилмоқда

Фото: Президент матбуот хизмати

Ташқи савдо операцияларини халқаро стандартларга янада уйғунлаштириш чора-тадбирлари белгиланади. Президентнинг бу борадаги тегишли фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Фармон билан, белгиланиши кутилаётган тартибга кўра, умумий қиймати беш минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган тадбиркорлик фаолияти учун мўлжалланган товарлар:

- якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият олиб борувчи жисмоний шахслар томонидан олдиндан тўлов ва бошқа кафолатланган тўлов шартларисиз, божхона декларацияси тақдим этмасдан инвойс маълумотларини ТСОЯЭАТ (Ташқи савдо операцияларинининг ягона электрон ахборот тизими)га киритиш шарти билан Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилади. Бунда, сотувчи шахслар томонидан товарлар олиб чиқилишида хорижий харидор аниқ бўлмаган ҳолларда харидор ҳақидаги маълумотларни инвойсда кўрсатилиши талаб этилмайди;

- норезидент жисмоний шахслар ва уларнинг ишончли вакиллари томонидан олдиндан тўлов шарти билан сотувчи шахсларнинг ТСОЯЭАТга киритган инвойси асосида божхона декларацияси тақдим этмасдан Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилади.

Шунингдек, ташкилий мақомидан қатъий назар барча тадбиркорлик субъектларига:

- товарлар (ишлар, хизматлар) учун норезидент жисмоний шахслардан халқаро тўлов тизимлари орқали Ўзбекистон Республикаси банкларида очилган ҳисоб рақамларига тўловларни қабул қилишга;

- товарлар экспортида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишда электрон шаклдаги инвойсдан фойдаланишга;

- шартнома маълумотларини ТСОЯЭАТга киритиш шарти билан хорижий давлатлардаги товарлар мамлакат ҳудудига ҳақиқатда олиб кириш мажбуриятисиз сотиб олиш ва уларни сотиш бўйича Ўзбекистон Республикаси норезидентлари билан «халқаро савдо шартнома»си тузиш ва валюта операцияларини амалга ошириш, савдодан олинган тушумни бошқа юридик шахслар фойдасига трансферабель аккредитивлар ва бошқа тўлов ҳужжатларини қўллаш йўли билан қайта беришга рухсат берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг