Президент ташрифидан сўнг Хоразмда бир қанча тайинловлар амалга оширилди
Президент ташрифидан кейин Хоразм вилояти ва туманларида янги лавозим тайинловлари бўлиб ўтган.
Хусусан, вилоят ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари О.Курязов ишдан олиниб, ўрнига Тошкент шаҳрида фаолият юритиб келаётган Б.Курбанов тайинланди.
Шунингдек, вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ў.Курбонов Янгибозор туманига ҳоким бўлган. Ўрнига вилоят қишлоқ хўжалиги бошқарма бошлиғи тайинланган.
Янгиариқ туманига эса Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Мухаммедмурад Худайберганов тайинланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter