Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент янги инсулин заводи билан танишди (фото)

Президент янги инсулин заводи билан танишди (фото)

Фото: «President.uz»

Президент Шавкат Мирзиёев фармацевтика тармоғини ривожлантириш, импорт қилинаётган дори воситаларини маҳаллийлаштириш бўйича бир неча бор видеоселектор йиғилишлари ўтказди. Уларда берилган топшириқлар бўйича жойларда фармацевтика корхоналари ишга туширилмоқда.

Андижон тумани Хортум қишлоғидаги «Zamin Bio Health» масъулияти чекланган жамияти шулардан бири. Мазкур завод йилига 10 миллион флакон инсулин ишлаб чиқариш қувватига эга.

Фото: «President.uz»

Қандли диабет касаллигини даволашда қўлланиладиган бу дори воситаси юртимизга четдан келтирилади. Заводнинг ишга туширилиши билан ушбу дори воситаси импорти ҳажми камаяди, валюта тежалади. Энг муҳими, мазкур дорининг нархи пасаяди.

Масалан, ҳозирги пайтда бир флакон инсулиннинг бозор нархи 36 минг сўм бўлса, мазкур корхона бу дорини 20 минг сўмдан етказиб бериши мумкин.

Фото: «President.uz»

— Бу жуда долзарб ижтимоий аҳамиятга эга масала, — деди Шавкат Мирзиёев. — Инсулинга эҳтиёжи бор бемор дори тополмаса, ҳаёти хавф остида қолади, ҳеч қачон рози бўлмайди. Бундай дориларнинг нархини пасайтириш, ҳамма жойга вақтида етказиб туриш керак. Одамлар шуни сезсин.

Президент маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бозорга кириб, рақобатбардош бўлгунча уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, дори субстанцияларини рўйхатдан ўтказишда кўмаклашиш бўйича топшириқлар берди.

Фото: «President.uz»
Фото: «President.uz»

 

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг