Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президентнинг янги фармони қабул қилинди

Президентнинг янги фармони қабул қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати

«Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ-157-сон, 14.10.2024 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, IT-парк резидентларига қуйидаги қўшимча фаолият турлари бўйича хизмат кўрсатишга рухсат берилади:

  • ахборот технологиялари соҳасида ташкил этиладиган таълим хизмати доирасида, инглиз тили билан бир қаторда бошқа хорижий тилларни ҳам ўқитиш;
  • интернет орқали ахборот хизматларини экспорт қилиш фаолияти доирасида, бизнес-жараёнлар аутсорсинги йўналиши бўйича таълим фаолиятини амалга ошириш;
  • интернет орқали билим жараёнлари аутсорсинги (Knowledge Process Outsourcing) хизматларини хорижий давлатларга экспорт қилиш.

2025 йил 1 февралдан 2030 йил 1 январгача экспорт хизматлари ҳажми календарь йил давомида 10 миллион АҚШ долларидан ошган IT-парк резидентларига ахборот технологиялари соҳасидаги хизматларини кўрсатган, Ўзбекистон билан иккиёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисида битим тузилмаган давлатларнинг юридик шахслари ушбу календарь йил якунигача фойда солиғидан озод этилади.

2025 йил 1 февралдан 2040 йил 1 январгача жами даромади таркибида экспорти ҳажми 50 фоиздан ортиқ бўлган IT-парк резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари) – Ўзбекистон норезидентлари бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг дивидендлар тарзидаги даромадларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда фойда солиғининг 5 фоиз ставкаси татбиқ этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг