Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Прокуратура Чилонзор кўчасидаги ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатди

Прокуратура Чилонзор кўчасидаги ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатди

Чилонзор кўчасини реконструкция қилиш жараёнида эман ва чинор дарахтларига зарар етказилгани хабар қилинганди.

Бош прокуратура ҳолатни текширган.

«Мутахассислар томонидан Чилонзор шоҳ кўчасидаги қурилиш ҳудудида мавжуд бўлган 108 та дарахтлар аҳволи ўрганилди.

Ўрганишда 7 дона «Эман» дарахтининг томир қисми очилиши оқибатида шикаст етказилгани ҳамда дарахтлар хавф остида қолгани аниқланди.

Мутахассисларнинг маълумотига кўра, ушбу ҳолатда зудлик билан чоралар кўрилмаган тақдирда шикаст етказилган дарахтлар қуриши оқибатида табиат ва атроф муҳитга 348,9 млн. сўм зарар етказилишига олиб келиши мумкинлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисми (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади бош прокуратура хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг