Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путин: «ЛХР ва ДХР мустақиллигини тан олиш масаласи бўйича қарор бугун қабул қилинади»

Путин: «ЛХР ва ДХР мустақиллигини тан олиш масаласи бўйича қарор бугун қабул қилинади»

Фото: «РИА Новости»

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ЛХР ва ДХР мустақиллигини тан олиш масаласи бўйича қарор бугун, душанба куни қабул қилинади деди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

«Мен сизларнинг фикрингизни эшитдим, қарор бугун қабул қилинади», — деди президент Владимир Путин бугун ўтказилган РФ Хавфсизлик кенгаши (ХК) йиғилишида.

Путин Хавфсизлик кенгаши аъзолари, жумладан, бош вазир Михаил Мишустин, ташқи ишлар вазири, мудофаа вазири, федерал хавфсизлик хизмати, ташқи разведка хизмати, ИИВ ва Росгвардия раҳбарлари, парламентнинг ҳар икки палатаси спикерлари, ХК раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев, ХК котиби Николай Патрушевлар иштирокида йиғилиш ўтказган.

Хабарга кўра, йиғилиш қатнашчилари деярли бир овоздан ДХР ва ЛХРнинг мустақиллигини тан олишни ёқлашган.

Путин бугун Россия халқига видеомурожаат қилиши кутиляпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг