Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Путин Петербург форумида нималар деди?

Путин Петербург форумида нималар деди?

Фото: РБК

Россия президенти Владимир Путин Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПХИФ)да нутқ сўзлади. Бу ҳақда BBC ёзди.

Унинг ПХИФдаги чиқиши бир ярим соатдан кўпроқ кечикиш билан бошланди — ташкилотчилар буни DDOS-ҳужумлар билан изоҳлашди.

Путин сўзни Россия Украинада муҳорабага киришганидан сўнг Россияга нисбатан санкциялар қўллаган Ғарб давлатларини танқид қилишдан бошлади. Путининг фикрича, сўнгги ойларда глобал иқтисодий тизим принциплари зарбага учради, COVID-19 пандемияси бузган иқтисодий алоқалар янги синовлардан ўтмоқда. Ишбилармонлик нуфузи, мулк дахлсизлиги, валюталарга ишонч каби асосий тушунчалар «Ғарбдаги шериклар» томонидан барбод қилинди. «Бу атайин, писанд қилмаслик, эскирган геосиёсий иллюзияларни сақлаб қолиш учун қилинди», — деди Путин.

Россия президенти нутқининг кейинги қисми Россияга қарши қўлланган санкциялар оқибатида Ғарб давлатлари бошига ёпирилган иқтисодий ҳалокатлар таърифига бағишланди.

Путиннинг назарида, АҚШ ўзини «Худонинг ердаги элчиси» деб ҳисоблайди, бироқ мажбуриятни унутиб, фақат манфаатни кўзлайди. АҚШ «исёнкор» мамлакатларни эзиб ташлаш ва «бекор қилиш»га уринади. Бироқ бир қутбли дунё ўтмишда қолди. Энди ҳеч қачон олдингидек бўлмайди, деди Путин.

Унинг айтишича, Россияга қарши санкциялар телбалик, «иқтисодий блицкриг» бошданоқ муваффақиятсизликка маҳкум эди.

Россиянинг ўзидаги аҳволга тўхталаркан, Путин иқтисодий вазият барқарорлашаётганини, иқтисодиётга берилган тушкун прогнозлар ўзини оқламаганини айтди. Россия ҳукумати инфляция ўсишини тўхтатишга эришди, ҳозир у 16,7 фоиз. «Бу кўпроқ», тан олди Путин ва ҳукумат ижобий натижага эришишига ваъда берди.

«Ҳаммаёқда «путин инфляцияси» ҳақида жар солишяпти. Бу ўқиш ва ёзишни билмаганлар учун. Уларнинг муаммолари сабаби — АҚШ маъмурияти ва Европа бюрократиясининг хато сиёсатида. Биз СВО (МҲО, Украинадаги муҳорабани назарда тутяпти — таҳр.)ни бошлашимиз улар ҳамма айбни Россияга тўнкаши учун яхши баҳона бўлди, деди Путин.

Путин Украина масаласига ҳам тўхталиб, «махсус операция»да кўзда тутилган барча топшириқлар бажарилишини айтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг