Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Путин Шавкат Мирзиёев таклифини қабул қилди

Путин Шавкат Мирзиёев таклифини қабул қилди

Фото: «Спутник»

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Мулоқотда давлатимиз раҳбари россиялик ҳамкасбини Ўзбекистонга таклиф этди.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари икки томонлама шерикликни янада кенгайтириш масалалари, шунингдек минтақавий ва халқаро сиёсатнинг қатор долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Суҳбат якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келишни таклиф этди.

Россия Президенти самимий қутлов ва тилаклар учун чуқур миннатдорлик билдириб, мамлакатимизга ташриф билан келиш таклифини мамнуният билан қабул қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг