Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Қамчиқ» довонида «DAF» юк автомобили ағдарилиб, йўлни тўсиб қўйди

«Қамчиқ» довонида «DAF» юк автомобили ағдарилиб, йўлни тўсиб қўйди

Видеодан скриншот

Бугун, 18 ноябр куни соат 19:25 да «Қамчиқ» довонининг 229,2 км «Тошкент-Водий» йўналишида ҳаракатланган «DAF» юк автомобили, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида, йўлнинг ўнг томонига ағдарилган ва йўлни беркитиб шу йўналишдаги ҳаракатни тўхтатиб қўйган.

Юк машинасида ҳайдовчининг ўзи бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Воқеа жойига зудлик билан «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари етиб боришган. Вазият оқибатлари махсус техникалар ёрдамида бартараф этилган.

Довон йўли автомобиллар ҳаракати учун очиқ, икки томонлама ҳаракат давом этмоқда, дейилади ФВВ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг