Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди: нималар маълум?

Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди: нималар маълум?

Фото: ФВВ.

Водий довонида юк машинаси ёниб кетди. ФВВ воқеа тафсилотларини очиқлади. 

2 июл куни "Қамчиқ" махсус қидирув, ёнғин қутқарув бошқармасига Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланган "IVECO" русумли юк машинасида ёнғин бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. 

Хабарга асосан "Қамчиқ" махсус қидирув ёнғин қутқарув бошқармасининг ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, ёнғин тўлиқ бартараф этилган. 

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда Қамчиқ довонида автомобилларнинг икки томонлама ҳаракати давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг